пандемия даврида кредит имтиезлари
Пандемия даврида кредит имтиезлари
Молия вазирлиги пандемия даврида солиққа тортиш, шунингдек, имтиёзлар бўйича батафсил маълумот берди.
Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон фармонига асосан қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди:
кичик тадбиркорлик субъектлари;
бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт- соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.
Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилди:
президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.
Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасидаги юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 275-сонли қарорининг 1-иловасидаги Классификаторларга мувофиқ кичик бизнес субъектларига мансублиги амалга оширилади.
Солиқ органлари якка тартибдаги тадбиркорларнинг мол-мулк ва ер участкалари жойлашган жойи бўйича мустақил равишда, берилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда бюджетга тўланадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаларига тузатиш киритади.
Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 417-моддасига асосан солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ базаси ўзгарган тақдирда солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.
Юқорида қайд этилган тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан солиқ тўловчилар солиқ объекти жойлашган жойдаги солиқ органларига 2020 йил учун мол-мулк солиғи бўнак тўловлари бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишлари шарт, бунда:
айланмадан солиқ тўловчилар маълумотноманинг 1402-сатрида 2020 йил апрель ва май ойлари учун, 1403-сатрида эса, сентябрь ойи учун солиқ суммаларини кўрсатадилар;
қолган солиқ тўловчилар маълумотноманинг 1406-1408-сатрларига “0” қўядилар.
Бунда, аниқлаштирилган маълумотноманинг 140-сатрида кўрсатилган мол-мулк солиғи суммаси ўзгаришсиз қолдирилади.
Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил апрель ва май ойларида фоизсиз тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) қўллаган кичик тадбиркорлик субъектлари аниқлаштирилган маълумотноманинг 1402-сатрида (айланмадан солиқ тўловчилар) 2020 йил апрель ва май ойлари учун ҳисобланган солиқ суммасини кўрсатадилар ва (қолган солиқ тўловчилар) 1404 ва 1405-сатрлари ўзгаришсиз қолдирилади.
Юридик шахсларнинг ер солиғи бўйича
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 431-моддасига асосан солиқ базаси (ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) солиқ даври мобайнида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт.
Юқорида қайд этилган тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан солиқ тўловчилар ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органларига 2020 йил учун Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун тўланадиган ер солиғи бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт, бунда:
айланмадан солиқ тўловчилар ҳисоб-китобнинг 0402-сатрида 2020 йил апрель ва май ойлари учун, 0403-сатрида эса, сентябрь ойи учун солиқ суммаларини кўрсатадилар;
қолган солиқ тўловчилар маълумотноманинг 0406-0408-сатрларига “0” қўядилар.
Бунда, аниқлаштирилган ҳисоб-китобнинг 040-сатрида кўрсатилган ер солиғи суммаси ўзгаришсиз қолдирилади.
Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан ер солиғи бўйича 2020 йил апрель ва май ойларида фоизсиз тўлов муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) қўллаган кичик тадбиркорлик субъектлари аниқлаштирилган ҳисоб-китобнинг 0402-сатрида (айланмадан солиқ тўловчилар) 2020 йил апрель ва май ойлари учун ҳисобланган солиқ суммасини кўрсатадилар ва (қолган солиқ тўловчилар) 0404 ва 0405-сатрлари ўзгаришсиз қолдирилади.
Мол-мулк ва ер солиғи, шунингдек ушбу солиқ турлари бўйича пеня ва жарималарни ҳисобдан чиқариш бўйича
Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон фармони 2-бандига мувофиқ солиқ органлари кичик тадбиркорлик субъектларининг:
Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммаларини ҳисобдан чиқаришлари лозим.
Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон фармони 5-бандига мувофиқ микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.
Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига микрофирма ва кичик корхоналарнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инкассо топшириқномаларини чақириб оладилар.
Микрофирма ва кичик корхоналарга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилди.
Давлат солиқ қўмитасидан президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон фармонида назарда тутилган имтиёзларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш учун дастурий маҳсулларга ўзгартириш киритиш ва имтиёзларни қўллаш тартиби бўйича солиқ тўловчилар ўртасида 2020 йил 1 июнига қадар тушунтириш ишларини амалга ошириш сўралган.
Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон фармони 4-бандига мувофиқ 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиши назарда тутилди.
Ушбу имтиёз акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахсларга татбиқ этилмайди.
Микрофирма ва кичик корхоналар юқорида кўрсатилган имтиёзни ҳисобга олиб 2020 йил май ва июнь ойлари учун ижтимоий солиқ суммаси Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби 6-устунида акс эттирилади.
Бунда, 2020 йил май ва июнь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад суммалари (Солиқ кодексининг 371-моддаси) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби 011-сатрида акс эттирилади.
Пандемия даврида олинган кредит учун кредит таътили берилмайдими?
Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, регулятор тижорат банкларига карантин чекловлари даромадларига салбий таъсир этган мижозларнинг кредит тўловлари муддатини уларнинг мурожаатига кўра узайтиришни тавсия этди.
Бунда кредитларни қайси давргача олганлик билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.
Бироқ кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим.
«Шу сабабли, келгусида қарз миқдори ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитини шартномада белгиланган муддатларда сўндириши мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.
Қўшимча маълумотлар олиш учун бевосита тижорат банкларининг ишонч телефонига ёки электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин», дейилади банк матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 11 та тижорат банки ўз мижозлари учун 1 октябргача кредит таътиллари берган. Булар: Туронбанк, Давр банк, Ориент Финанс банк, Алоқабанк, Қишлоқ қурилиш банк, Асака банк, Азия Альянс банк, Инфинбанк, Тенгебанк, Равнақбанк ҳамда Трастбанк.
Маълумот ўрнида: кредит таътиллари фақатгина кредитнинг асосий қарзи учун берилади. Кредит таътили мобайнида ҳам кредит учун фоиз ҳисобланади. Кредит таътили олган мижоз, олмаганига қараганда кўпроқ пул тўлайди.
ПФ-5996-сон Фармонни ҳисобга олган ҳолда ЯТТ учун солиқ имтиёзлари
Президентнинг 2020 йил 18 майдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5996 -сон Фармони билан шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар жорий этилган. Батафсил – «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳловчи жадвалида:
Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:
Мазкур фармонларга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун барча имтиёз ва преференциялар қулай бўлиши учун битта жадвалда жамланди:
Солиқлар ва йиғимлар
Якка тартибдаги тадбиркорлар
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошмаган
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмгача бўлган
Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд сўмдан ошмаган
Солиқлар бўйича имтиёзлар
ЖШДС
Маълумот учун: ЖШДСнинг қатъий белгиланган ставкалари 09.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 13-иловада кўрсатилган
Мол-мулк солиғи
1. ЯТТ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади 
2. Қуйидаги суммалар ҳисобдан чиқарилади:
3. 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади
Маълумот учун: жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари СК 422-моддасида кўрсатилган
Ер солиғи
3. Қуйидагилар тўхтатилади:
Маълумот учун: жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 9-иловада кўрсатилган
Ижтимоий солиқ
Маълумот учун: ижтимоий солиқ ставкалари СК 408-моддасида кўрсатилган
Айланмадан олинадиган солиқ
Фойда солиғи
Божхона тўловлари
Туристик (меҳмонхона) йиғим
2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш
Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)
Мол-мулк солиғи, ер солиғи
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига асосан ЯТТга солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади
Айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ижтимоий солиқ
Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган ЯТТга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 31 декабрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади:
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ 2 йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга
ЖШДС
2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар жисмоний шахсларга турар жойларини жисмоний шахсларга ва коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар бўйича солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади. Кечиктирилган солиқ суммаси 2021 йил 1 апрелгача тенг улушларда тўланиши лозим
Божхона тўловлари
ЯТТга товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилди
Солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги имтиёзлар
2020 йил 1 октябргача ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун ЯТТга жарималар қўллаш тўхтатилади
Маълумот учун: солиқ аудитидан ўтказиш тартиби СК 140–143 -моддаларида келтирилган
Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади
Изоҳ: материал эълон қилинган санада базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 223 000 сўмни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 679 330 сўмни ташкил этган.
Пандемия даврида кредит имтиезлари
0105-товар позициясида кўрсатилган янги, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар
Қуюлтирилган ёки шакар ёхуд бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган сут ва қаймоқ;
Сариёғ ва сутдан тайёрланган бошқа мойлар ва ёғлар; сут пасталари;
Пўчоқли, янги, консерваланган ёки қайнатилган парранда тухумлари
Барра ёки совутилган пиёз, шалот пиёзи, саримсоқ пиёз, порей пиёзи ва бошқа пиёзбошли сабзавотлар;
Барра (янги) ёки совутилган сабзи, шолғом, ширин лавлаги, эчкисоқол, селдерей илдизи, редиска ва бошқа шунга ўхшаш истеъмол қилинадиган илдизмевалар;
Барра (янги) ёки совутилган бодринглар ва сапча бодринглар
Пўчоғи арчилган ёки арчилмаган, барра (янги) ёки совутилган дуккакли сабзавотлар;
Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни;
1006-товар позициясида кўрсатилган гуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган (масалан, оқшоқ ёки янчилган кўринишда пўсти тозаланган, босилган, ёрма қилиб қайта ишлов берилган, оқланган) бошоқли донлар;
бутун, ёрма кўринишида босилган ёки янчилган бошоқли дон муртаги
Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари
Иссиқлик билан ишлов берилган ёки ишлов берилмаган, ичига масаллиқ (гўштдан ёки бошқа маҳсулотлардан) солинган ёки солинмаган, бошқа усулда тайёрланган ёки тайёрланмаган, шу каби спагетти, макаронлар, угра, лазанья, клецки, равиоли, каннелони макарон маҳсулотлари;
тайёрланган ёки тайёрланмаган кускус
Тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринарияда қўллаш учун мўлжалланган, чакана савдо учун шакл ва ўрамларда қадоқланган ёки фармацевтик моддалар шимдирилган ёки қопланган пахта, дока, бинт ва шунга ўхшаш буюмлар (масалан, боғлаш материаллари, лейкопластирлар, припаркалар)
Оғиз бўшлиғи ёки тиш гигиенаси воситалари, шу жумладан, тиш протезларини қотириш учун кукунлар ва пасталар;
чакана сотиш учун индивидуал қадоқланган тиш ораларини тозалашда ишлатиладиган иплар (тиш ипаги)
Совун; таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, бруслар шаклидаги ёки қолипланган буюмлар кўринишидаги совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар;
суюқлик ёки крем кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;
Юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар (совундан ташқари); таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган (3401-товар позициясидан ташқари) юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан, ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари
Шамлар, мумдан ясалган ингичка шамлар ва шунга ўхшаш буюмлар
Гугуртлар, 3604-товар позициясидаги пиротехника буюмларидан ташқари
Вулканизацияланган резинадан тайёрланган қўлқоплар, иш қўлқоплари ва митенкалар
Ўрамлар ёки листларда бўлган, крепирланган ёки крепирланмаган, гофраланган ёки гофраланмаган, босиб нақшланган ёки босиб нақшланмаган, тешилган ёки тешилмаган, юзаси бўялган ёки бўялмаган қоғоздан тайёрланган ҳожатхона салфеткалари ёки юз артиш учун салфеткалар, сочиқлар ёки хўжалик-маиший ёхуд санитария-гигиена учун мўлжалланган бошқа турдаги қоғозлар, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан мато;
Эни 36 см дан ошмайдиган рулонларда ёки ўлчам ёхуд шаклда кесилган хўжалик-маиший ёхуд санитария-гигиена учун мўлжалланган ҳожатхона қоғози ва шунга ўхшаш қоғоз, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан мато; хўжалик-маиший, санитария-гигиена ёки тиббиёт учун мўлжалланган дастрўмолчалар, косметик салфеткалар, сочиқлар, дастурхонлар, салфеткалар, чойшаблар ва шунга ўхшаш буюмлар, қоғоз массаси, қоғоз, целлюлоза момиғи ёки целлюлоза толасидан кийим-кечак ва унга тегишли буюмлар
Шимдирилган ёки шимдирилмаган, қопламали ёки қопламасиз, дублирилланган ёки дублирилланмаган нотўқима матолар
Озон, кислород ва аэрозол терапияси учун сунъий нафас олиш ёки бошқа терапевтик нафас олдириш аппаратлари
Турли материаллардан тайёрланган аёлларнинг гигиеник прокладкалари ва тампонлари, болалар йўргаклари ва тагликлари ҳамда шунга ўхшаш буюмлар
Пандемия даврида кредит қарздорликлари бўйича қатор қулайликлар яратилди
Марказий банк коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда пандемия даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни пасайтириш мақсадида вақтинчалик тартиб ишлаб чиқди ва ижро учун барча тижорат банкларига юборди.
Мазкур тартибга кўра, коронавирус пандемиясининг оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари муддати қарздорнинг пул оқими таҳлилидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига кўра жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилади.
Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши жорий этилган кучайтирилган тартиб ҳамда аҳоли эркин ҳаракатланишининг чеклангани инобатга олиниб, банкларда кредит тўлов муддатини узайтириш бўйича юбориладиган мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизими (жумладан, веб-сайт, интернет-банкинг, мобиль илова, колл-марказ ва бошқа мулоқот воситалари ёрдамида) жорий этилди.
Шу билан бирга, карантиннинг бошланғич даврида аҳолининг кредитлари бўйича навбатдаги тўлов муддатларини узайтириш, қарздорларни ортиқча безовта қилмаслик учун банклар томонидан шартномаларга бир томонлама ўзгартириш киритиш автоматик равишда амалга оширилди.Натижада кўп сонли аҳолини имкон қадар банк биносига шахсан ташриф буюриш мажбуриятидан озод этиб, уларга “уйда қолиш” имконияти яратиб берилди.
Қарздорларга яратилган қулайликлардан яна бири – барча банкларга коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган даврда кредит бўйича тўловлар муддати ўтганлиги ва улар муддатларининг узайтирилганлиги учун мижозларга жарима чораларини қўлламаслик, шунингдек, ундирувни кредитларнинг таъминотига қаратмаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шу ўринда, коронавирус пандемияси оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари пул оқимларининг кескин камайиши банкларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсирини камайтириш мақсадида тўлов муддати узайтирилган кредитларнинг ҳисобини баланснинг “шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар ҳисобварағи”га ўтказмаслик, бу кредитлар сифати таснифини ёмонроқ тоифага ўзгартирмаслик ва улар бўйича қўшимча заҳира ташкил этмасликка рухсат берилди.
Бундан ташқари, банклар тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик фаоллигини ошириш, уларнинг пул оқимларида вужудга келган узилишлар ўрнини қоплаш мақсадида айланма маблағларини тўлдириш учун 9 ойгача бўлган муддатга қайта тикланадиган револьвер кредитларини ажратмоқда.
Шунингдек, банкларда кредитлаш жараёнларини соддалаштириш, кредит ҳужжатларини марказлашган тартибда ва тезкор кўриб чиқиш ҳамда инсон омилини камайтириш мақсадида:
— аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш бўйича қарорларни бир бўғинда қабул қилиш мақсадида андеррайтерлар хизмати жорий қилинмоқда;
— аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига чакана кредитларни ягона шартлар асосида фақат модулли кредитлар асосида ажратилиши йўлга қўйилди;
— таклиф этилаётган кредит маҳсулотларининг рўйхати банкларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилмоқда;
— аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига онлайн шаклда кредит олиш имкониятлари яратилди.

