субсидия нима дегани ва кимларга берилади
2021 yil uchun subsidiya kimlarga va qay tartibda beriladi? (+video)
Joriy yilning 1 martidan 2021 yil uchun daromadi yuqori bo‘lmagan va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj fuqarolarga subsidiyalar ajratish jarayonlari boshlab yuborildi.
Quyida siz subsidiya nima, kimlarga beriladi, uni olish uchun qanday ma’lumotlar taqdim qilinishi kerak, shuningdek, qayerga murojaat etilishi to‘g‘risidagi savollarga javob topasiz.
Subsidiya – daromadi yuqori bo‘lmagan shaxslarga ipoteka kreditlari asosida uy-joy sotib olishlari uchun boshlang‘ich badal yoki kredit foiz to‘lovlarining bir qismini qoplab berish maqsadida davlat byudjetidan ajratiladigan mablag‘.
Subsidiyalar faqatgina ariza beruvchining ro‘yxatdan o‘tgan hududi bo‘yicha beriladi.
Bunda qishloq joylarda birinchi 5 yil davomida ipoteka krediti bo‘yicha foiz to‘lovlari bilan bog‘liq xarajatlarni qoplash uchun 10 foizlik punktdan oshgan qismiga, shaharlarda esa dastlabki badalning bir qismini to‘lash bilan bog‘liq xarajatlarni qoplash uchun uy-joy qiymatining 10 foizi miqdorida mablag‘ to‘lanadi.
Bu turdagi subsidiyalar faqatgina 18 yoshdan oshgan uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj oilalarga, og‘ir ijtimoiy holatdagi xotin-qizlarga, mamlakat ijtimoiy hayotida faol yoshlarga va shu toifadagi O‘zbekiston fuqarolariga ajratiladi.
Fuqaro mehnat migranti bo‘lsa, uning nomidan oila a’zolari ham ariza berishi mumkin.
Subsidiya ariza topshirgan har bir talabgorga berilavermaydi.
Bunda mas’ul tashkilotlar vakillaridan shakllantirilgan maxsus komissiya tegishli mezonlar asosida ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniy ekanini baholaydi.
Baholashda talabgor va uning oilasi daromadi, turar-joy maqomi, ijtimoiy himoyaga muhtojligi, shuningdek, oilada nogironligi mavjud bo‘lgan shaxslar inobatga olinadi.
Yuqori ball to‘plagan arizachilarga subsidiya beriladi.
Eslatib o‘tamiz, subsidiya olish uchun arizani Davlat xizmatlari markazlariga tashrif buyurib yoki my.gov.uz portali orqali elektron tarzda yuborishingiz mumkin.
Subsidiya olish quyidagi hujjatlar talab etiladi:
– oila a’zolarining pasporti va nikoh qayd etilganligi guvohnomasi (to‘liq oila va voyaga yetgan farzandi(lari) bo‘lganda) va farzandlarining tug‘ilganlik haqidagi guvohnomalari (agar voyaga yetmagan bo‘lsa) nusxasi;
– nikoh bekor qilinganligi haqidagi guvohnoma yoki nikoh haqiqiy emas deb topilganligi to‘g‘risidagi sud qarori (nikoh qayd etilgan hollarda) va oilaviy holati to‘g‘risida FHDYo organlari arxividan ma’lumotnoma nusxasi (nikoh qayd etilmagan hollarda);
– doimiy yashash joyidan kadastr raqami va turiga tegishli ma’lumotlar;
– doimiy yashash joyidan uy daftarining yoki kvartira kartochkasining (17-shakl bo‘yicha) nusxasi;
– ariza beruvchi va birgalikda qarz oluvchilarning daromadi hamda ushlab qolingan daromad soliqlari haqida ma’lumotnoma (qo‘shimcha daromadlar bo‘lsa soliq deklaratsiyasi).
Subsidiya olishda eng qulayi – Elektron hukumatning my.gov.uz portali orqali ariza yuborish.
Ijobiy javob olingan taqdirda fuqaro o‘z tanloviga ko‘ra subsidiyani uy-joy sotib olish uchun boshlang‘ich badal yoki kredit foiz to‘lovlarining bir qismini qoplashga qaratilgan mablag‘ shaklida olishi mumkin bo‘ladi.
Ma’lumot uchun, Ipoteka kreditlari bo‘yicha subsidiya olish uchun ariza berish muddati: 2021 yilning 1 martidan 1 oktyabrigacha. Bu muddat o‘tganidan keyin taqdim etilgan arizalar ko‘rib chiqilmaydi.
2021 йил учун субсидия кимларга ва қай тартибда берилади? (+видео)
Жорий йилнинг 1 мартидан 2021 йил учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга субсидиялар ажратиш жараёнлари бошлаб юборилди.
Қуйида сиз субсидия нима, кимларга берилади, уни олиш учун қандай маълумотлар тақдим қилиниши керак, шунингдек, қаерга мурожаат этилиши тўғрисидаги саволларга жавоб топасиз.
Субсидия – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ.
Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича берилади.
Бунда қишлоқ жойларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига, шаҳарларда эса дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой қийматининг 10 фоизи миқдорида маблағ тўланади.
Бу турдаги субсидиялар фақатгина 18 ёшдан ошган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга, оғир ижтимоий ҳолатдаги хотин-қизларга, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол ёшларга ва шу тоифадаги Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.
Фуқаро меҳнат мигранти бўлса, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.
Субсидия ариза топширган ҳар бир талабгорга берилавермайди.
Бунда масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия тегишли мезонлар асосида ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққоний эканини баҳолайди.
Баҳолашда талабгор ва унинг оиласи даромади, турар-жой мақоми, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинaди.
Юқори балл тўплаган аризачиларга субсидия берилади.
Эслатиб ўтамиз, субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда юборишингиз мумкин.
Субсидия олиш қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
– оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;
– никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);
– доимий яшаш жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
– доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;
– ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).
Субсидия олишда энг қулайи – Электрон ҳукуматнинг my.gov.uz портали орқали ариза юбориш.
Ижобий жавоб олинган тақдирда фуқаро ўз танловига кўра субсидияни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза бериш муддати: 2021 йилнинг 1 мартидан 1 октябригача. Бу муддат ўтганидан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Субсидия нима дегани ва кимларга берилади
Мутахассиснинг таъкидлашича, субсидия ва арзон уй-жойлар бир-бирига умуман алоқаси йўқ бўлган тушунча бўлиб, субсидияларга тегишли фармон чиққанидан сўнг арзон уй-жойлар дастури бекор қилинмаган.
Субсидия ўзи нима?
Субсидиялар – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан тўланадиган ва қайтариб берилмайдиган маблағлар.
Бошланғич бадал – бу бирламчи бозордаги (янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уларнинг қиймати ҳар хил бўлади.
Субсидия, шунингдек, ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилиши мумкин.
қишлоқ жойларда – биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;
Шаҳарларда (шу жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам) – дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида;
Тошкент шаҳрида биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун – 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлари томонидан оммавий ахборот воситаларида маълумот берилади.
Субсидия олиш учун аризани давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.
Субсидия олиш учун аризалар 2020 йил 1 октябрига қадар қабул қилинади.
Субсидиялар кимга берилади?
Субсидиялар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.
Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Меҳнат мигрантларининг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.
Субсидия ва арзон уйлар – бир хил тушунчами?
Эътибор беринг! Субсидиялар уйларни бозор нархида харид қилишга берилади. Яъни, субсидия ва арзон уй-жойлар – бир-бирига умуман алоқаси йўқ бошқа-бошқа тушунчалардир.
Шунингдек, субсидияларга тегишли фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилгани йўқ! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилмаган.
Арзон уй-жой учун навбатлар давлат хизматлари марказлари орқали ўзгартирилмайди. Ушбу масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.
Субсидия олишда бериладиган баллар нимага керак?
Субсидия – бу бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади дегани эмас. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.
Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.
Масъул органлар – ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари. Буларнинг ҳаммаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққоний эканлигини текшириш учун керак.
Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.
Субсидия энг юқори балл тўплаганларга тартиб бўйича берилади.
Субсидия олиш учун қандай маълумотларни тақдим этиш керак?
– оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;
– никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилгани тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);
– доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
– доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;
– ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).
Ариза якунлари бўйича талабгорга ижобий жавоб олинган тақдирда фуқаро ўзининг танловига кўра субсидияни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин бўлади.
Қандай ҳолатларда субсидиялар қайтарилади?
Агар талабгор ипотека шартномаси бўйича шартнома мажбуриятларини (тўловларни) сурункали равишда бажармаслиги оқибатида ипотека шартномаси бекор қилинса, шартнома бўйича ундириладиган маблағлар, шу жумладан, ажратилган субсидиялар гаровдаги уй-жой сотилишидан тўлиқ равишда қайтарилади.
Эътибор беринг! Субсидия олиш жараёнида Давлат хизматлари марказлари Сиздан фақатгина ариза олиб қолиб тайёр натижани тақдим этишга ваколатли.
Қолган масалалар, яъни кимларга қанча миқдорда субсидиялар ажратишни алоҳида комиссия ҳал қилади. Бу ишга Давлат хизматлари маркази аралашмайди.
Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.
Субсидиялар кимларга ажратилмоқда ва шартлари қандай?
Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидиялар беришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Субсидия ўзи нима, у кимларга берилади, олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади ва шу каби бошқа саволларга Давлат хизматлари агентлиги катта маслаҳатчиси Аброр Махсудов жавоб бериб ўтди.
Субсидия ўзи нима?
Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.
Бошланғич бадал — бу бирламчи бозордаги (яъни, янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уларнинг қиймати ҳар хил бўлади.
Субсидия, шунингдек ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилиши мумкин:
бунда қишлоқ жойларда — биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;
шаҳарларда (шу жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам) эса — дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида;
Тошкент шаҳрида биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун — 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлари томонидан оммавий ахборот воситаларида маълумот берилади.
Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.
Субсидия олиш учун аризалар 2020 йил 1 октябрига қадар қабул қилинади.
Субсидиялар кимларга берилади?
Эслатиб ўтамиз, мазкур маблағлар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.
Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат мигранти бўлганда, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.
Субсидия ва арзон уйлар — бир хил тушунчами?
Эътибор беринг! Субсидиялар уйларни бозор нархида харид қилишга берилади. Яъни, субсидия билан арзон уй-жойлар, икки бир-бирига умуман алоқаси йўқ бўлган тоифадаги тушунчалар.
Шунингдек, субсидияларга тегишли Фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилгани йўқ! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилмаган.
Арзон уй-жой учун навбатларингиз ДХМлар орқали ўзгартирилмайди. Ушбу масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.
Субсидия олишда баллар. бу нима?
Субсидия — бу бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади дегани эмас. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.
Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.
Масъул органлар — ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари ҳисобланади. Буларнинг барчаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳаққоний эканлигини текшириш учун керак.
Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.
Субсидия тартиб бўйича балл тўплаганларга берилади.
Субсидия олиш учун қандай маълумотларни тақдим этиш керак?
– паспорт;
– оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;
– никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);
– доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
– доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;
– ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).
Ариза якунлари бўйича талабгорга ижобий жавоб олинган тақдирда фуқаро ўзининг танловига кўра, субсидияни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин бўлади.
Танганинг иккинчи томони-чи?
Агар талабгор ипотека шартномаси бўйича шартнома мажбуриятларини (тўловларни) сурункали равишда бажармаслиги оқибатида ипотека шартномаси бекор қилинса, шартнома бўйича ундириладиган маблағлар, шу жумладан, ажратилган субсидиялар гаровдаги уй-жой сотилишидан тўлиқ равишда қайтарилади.
Эътибор беринг! Субсидия олиш жараёнида Давлат хизматлари марказлари сиздан фақатгина ариза олиб қолиб, тайёр натижани тақдим этишга ваколатли ҳисобланади.
Қолган масалалар, яъни кимга, қайси ҳамда қанча миқдорда субсидиялар ажратишни ташкил этиладиган КОМИССИЯ томонидан ҳал қилинади. Бу ишга Давлат хизматлари маркази аралашмайди.
Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақатгина 1 марта берилади.
Субсидия нима дегани ва кимларга берилади
2019 йил 28 ноябрда қабул қилинган 5886-сонли президент фармонида айрим шахсларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланиши белгиланган, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга уй-жой сотиб олишда субсидиялар тўлаш тартиби тасдиқланган эди.
Давлат хизматлари агентлиги етакчи мутахассиси Аброр Махсудов Kun.uz’га берган интервьюсида субсидиялар билан боғлиқ энг долзарб саволларга жавоб қайтарди.
– Давлат томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар бериш тартиби кучга кирганига ҳам бир йилдан ошди. Ўтган бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида ҳамюртларимиздан бу борада кўплар мурожаатлар, саволлар бўлгани табиий. Бундай саволлар таҳририятимизга тез-тез келиб турибди. Суҳбатимиз аввалида субсидиялар ўзи нима ва улар кимларга берилиши ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
– Мамлакатимизда уй-жой шароитларини яхшилаш, аҳолининг уйга бўлган талаби кундан кунга ошиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда 5886-сонли президент фармони қабул қилинди ва шу асосда 2020 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори қабул қилинди. Шу қарорга асосан фуқароларга субсидия, яъни ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш мақсадида субсидия тўлаб бериш тартиби назарда тутилди.
Субсидия нима? Субсидия бу фуқароларимизга ипотека кредитлари асосида, яъни ипотека кредити асосида бўлиши керак, янги қурилган уй-жой бўлиши керак. Янги кўп қаватли уй-жойлардан сотиб олишда улар қийматининг бир қисми давлат бюджетидан тўланадиган, қопланадиган маблағлар ҳисобланади. Эслатиб ўтмоқчиман, фуқаролар субсидияни олгандан сўнг у қайтариб берилмайдиган, яъни давлат томонидан беғараз ажратилган маблағлар ҳисобланади.
– Субсидиялар маблағнинг неча фоизини ташкил этиши мумкин?
– Амалдаги тартибга асосан фуқаролар уй-жой қийматининг 80 фоизини ипотека кредити асосида тўлайдиган бўлса, 20 фоизини ипотека шартномасини тузиш жараёнида, яъни шу вақтнинг ўзида тўлашлари керак эди.
Эндиликда ҳукуматнинг 182-сонли қарорига асосан давлат бюджетидан уй-жой қийматининг 10 фоиз қисмида дастлабки бадал кўринишида субсидиялар ажратилади ва қолган 10 фоизини фуқаролар ўзлари мустақил тўлашлари керак бўлади.
– Субсидия олиш учун ёш чегараси йўқми?
– Амалдаги тартибга асосан 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари субсидия олиш бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Ундан ёш фуқаролар бундай ҳуқуққа эга эмас. Бироқ субсидия беришда юқори ёш чегараси қўйилмаган.
– Субсидия олиш учун йилнинг исталган вақтида мурожаат қилса бўладими ёки бу борада қандайдир чеклов ўрнатилганми?
– Ҳукумат қарорига асосан фуқаролар йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин. Ҳар иккала мурожаат усули бир хил кучга эга.
– Субсидия олиш истагида бўлган фуқаро ариза бериш жараёнида қандай маълумотларни тақдим этиши керак?
Унинг оила аъзолари, никоҳ қайд этилгани ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса тегишли қарор нусхаси, шунингдек, вояга етмаган фарзандлари ҳақида маълумотлар, доимий яшаш жойининг кадастр рақами, шу билан бирга, квартира ёки доимий яшаш жойининг квартира карточкаси, халқ тилида 17-шакл дейиладиган ҳужжат тақдим этилади. Бундан ташқари, ариза берувчи ёки қўшимча ариза берувчининг ойлик даромадлари ҳақидаги маълумотнома илова қилиниши шарт.
– 17-шаклни қаердан олиш мумкин?
– Буни ҳудудий ички ишлар органларидан олишлари мумкин. Mygov.uz порталида ҳам мазкур ҳужжатни электрон тартибда олиш йўлга қўйилган.
– Уй-жойга муҳтож фуқаролар қандай мезонлар асосида аниқланади? Бу борада талаблар ишлаб чиқилганми?
– Ҳукумат қарорида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган фуқаролар, шунингдек, кам таъминланган оилалар субсидия сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга дейилади. Шу тоифага мансуб фуқаролар расмий ойлик даромадга эга бўлмаса ҳам норасмий даромадим бор, ўзимнинг даромадларим етарли бўлмаса ёки умуман даромад олмасам, бошқа шахсларни кафил сифатида кўрсатишим мумкинми деб кўп сўрашади.
Қарорда субсидия сўраб мурожаат қилувчи етарли даражада ойлик даромадга эга бўлмаса аризаси рад этилади, деб белгилаб қўйилган. Яъни ариза берувчи қанчадир миқдорда ойлик даромадга эга бўлиши керак. Доимий, расмий даромад манбаига эга бўлиши керак. Йўқса, рад этилади. Чунки уйнинг тўловини ўн беш йил давомида тўлаб бориш мажбурияти субсидия олган фуқаронинг зиммасида бўлади. Шу мажбуриятни таъминлаш мақсадида ҳам аризачи тўловга қобилиятли эканини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиши керак.
Ипотека кредитлари асосида субсидия олишда қандай мезонлар белгиланган? Биринчи навбатда, маълум миқдорда ойлик даромадга эга бўлиш керак. Бу қарорга асосан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3,8 бараваридан 9 бараварига бўлган миқдорда ойлик даромадга эга бўлиши керак. Агар 9 бараваридан ортиб кетадиган бўлса, субсидия бериш рад этилади. 9 бараваридан ортса, улар ижтимоий кам таъминланган оила ҳисобланмайди. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 743 минг 300 сўмни ташкил қилса бугунги кунда, шуни 3,8 га кўпайтирсак, тахминан 2 млн 600 минг сўмдан 6,5 млн.гача атрофида бўлади.
Иккинчиси, турар жой мақоми, яъни номида турар жой бўлмагани ёки ижарада туриши, бировнинг рухсати билан текин фойдаланиш бўйича бошқа турар жойда яшаши, яъни ариза берувчи номида турар жой бўлмаса, бу уларга катта балл беради. Шунингдек, алоҳида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мезонлар, яъни labor migration дастури бўйича меҳнат мигрантларига ёки оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, қарамоғида етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бор шахсларга, шунингдек, алоҳида ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган аёлларга ҳам субсидия бўйича балл берилади.
Ариза берувчи ногирон бўлса ёки сурункали оғир касалликларга чалинган ёки сурункали оғир касалликларга чалинган шахсни парвариш қилаётган бўлса, унга қўшимча баллар берилади. Ариза берувчилар ушбу мезонлар асосида баҳоланганда улар мезонларга қараб тегишли маълумотларини тақдим этишади. Комиссия тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, ариза берувчиларга балл беради. Агар фуқаро камида 30 балл тўплайдиган бўлса, уларга субсидия ажратиш бўйича қарор чиқарилади. 30 баллдан кам бўлса, ариза рад этилади.
– Аризалар қайси органлар томонидан ва муддатда кўриб чиқилиши керак? Субсидия олишни сўраб қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш жараёни қанчалик шаффоф? Бу жараёнда коррупцияга йўл қўйилишининг олди олинганми?
– Амалдаги тартибга кўра ҳудудларда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида комиссиялар тузилган. Аризалар Ягона интерактив давлат хизматлар портали ва давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинганидан сўнг ҳудудий комиссияларга юборилади. Ҳудудий комиссиялар таркиби туман ҳокимиятлари, тиббиёт бирлашмалари, туман бандликка кўмаклашиш марказлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман бўлимлари, солиқ органлари ва молия бўлимлари, кадастр органларидан иборат.
Туман тиббиёт бирлашмаси ариза берувчининг ногиронлиги, сурункали касаллиги бўйича баҳо беради. Кадастр органлари фуқаро номида турар жой йўқлиги ёки мақомини аниқлайди. Ички ишлар органлари яшаш жойида неча киши рўйхатда туриши ҳақида, солиқ органлари эса ариза берувчининг даромадлари ҳақида маълумот беради. Тижорат банклари фуқаронинг тўловга лаёқатли эканини аниқлаб берса, туман иқтисодиёт ва молия бўлимлари тегишли маҳаллий давлат ҳокимлиги бюджетларида субсидия ажратишга маблағ бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот беради. Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази меҳнат мигранти бўйича фуқаро дастурга киритилгани бўйича, Ёшлар ишлари агентлиги алоҳида ташаббус ёки намуна кўрсатаётган ёш оилалар ёки ёшларга тушадими, шу ҳақда маълумот беради.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўлиқ тизимлаштирилган. Комиссия ўз ишининг хулосаларини ҳам электрон тартибда тизимга бириктириб боради. Якунлаш учун комиссияга тақдим қилади. Бунда коллегиал орган коллегиал тарзда йиғилади ва таниш-билишчиликка йўл қўйилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарорида туман иқтисодиёт ва молия бўлимларига субсидияларнинг мақсадли ва тўғри ажратилиши устидан қатъий жавобгарлик белгиланган. Улар белгиланган тартибда давлат молиявий назорат органлари томонидан назорат қилиб турилади. Шу билан бирга, Давлат хизматлари агентлигининг ҳам бу борада ваколати бор, давлат хизматлари устидан назорат қилиш ваколати бор. Яъни фуқаронинг аризаси асоссиз рад қилинса ёки вақтида кўриб чиқилмаса ёхуд бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, тегишли тартибда чоралар кўрилади.
– Дейлик, фуқаронинг субсидия сўраб ёзган аризаси қаноатлантирилди. Бундай вазиятда унинг кейинги ҳаракатлари нимадан иборат бўлиши керак?
– Аризаси бир марта рад этилган фуқаро келгуси йили ҳам субсидия олиш учун ариза топшира оладими?
– Кейинги йили ариза топширишлари мумкин. Фақат шу ариза бериш йили давомида қайтадан ариза бера олмайди. Аризаларни онлайн ва офлайн шаклда топширишлари мумкин.
– Қандай ҳолларда ёки қайси сабабларга кўра ариза берувчи субсидия олишда устунликка эга бўлади? Қандай ҳолатларда эса ариза рад этилади?
– Биринчи навбатда, ойлик даромадлари юқорида таъкидлаб ўтилган миқдорлардан паст бўлса, ариза рад этилади. Шу ўринда субсидия олиш истагидаги фуқароларга ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг ойлик даромадларини ҳам аризаларига қўшимча маълумот сифатида кўрсатишлари мумкинлигини эслатиб ўтмоқчиман. Фақат доимий бирга яшовчиларнинг даромадлари ҳисобга олинади. Бу қарорда белгиланган ва даромадлар қўшилганда 9 баробардан ортиб кетмаслиги керак.
Дейлик, фуқаро 30 баллдан юқори балл тўплаган бўлса-да, унга субсидия ажратилмади. Бу маҳаллий ҳокимият органида субсидия учун ажратилган квота тугаб қолгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Яъни бюджет параметрларида субсидия учун ажратилган маблағ тугаб қолган, лекин фуқаронинг балли ўттиздан юқори. Бундай ҳолатда юқори балл олганлар устунликка эга бўлади, етарли балл тўплаган, бироқ квотага илинмаган фуқароларга кейинги йили биринчилардан бўлиб субсидия ажратилади.
Шунингдек, бир неча фуқаронинг баллари тенг келиб қолса, аммо уларнинг барчасига субсидия ажратишнинг имкони бўлмаса, бундай ҳолатда комиссия томонидан биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади. Қолганлар эса кейинги календар йилида субсидиядан фойдаланади, балли куйиб кетмайди.
Субсидия икки хил кўринишда тақдим қилинади. Бошланғич бадал кўринишида уй-жой қийматининг 10 фоизи миқдорида ажратилади. Иккинчидан, фоиз харажатлари миқдорида уй-жой ипотека кредитлари бўйича тўланадиган фоиз харажатларининг 10 фоиздан ошган қисмига беш йил давомида тегишли ҳокимият бюджетлари томонидан ҳар ойнинг 25-санасига қадар ўтказиб берилади.
– Ҳукумат қарорида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлар билан бирга ҳудудларда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумот бериши кераклиги айтилганди. Афсуски, шу пайтгача ОАВда бундай маълумотларга кўзимиз тушмади. Ўтган йили неча нафар фуқарога субсидия ажратилди? 2021 йилда қанча субсидия берилиши режалаштирилган?
– Ўтган йилги статистикага кўра, фуқаролардан 43933 та ариза келиб тушган. Булардан қарийб 13 мингтаси ижобий ҳал қилинди. Субсидия ажратиш бўйича хабарномалар берилган. 27533 та ариза ижтимоий мезонларга мос келмагани ёки бошқа асосларга кўра низомда белгиланган рад қилиш асосларига кўра рад қилинган.
2021 йил май ойи ҳолатига кўра, 20 мингдан ортиқ ариза келиб тушган, 10 мингдан ортиғи кўриб чиқиш жараёнида, 8 мингга яқини рад қилинган. 2800 га яқин аризага субсидия бериш тўғрисида хабарнома берилган.
Шу билан бирга, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, тегишли органлар томонидан тегишли параметрлар ҳақидаги маълумотлар бериб борилгани йўқ. Тегишли ҳокимиятлар томонидан бизга, яъни Давлат хизматлари агентлигига доимий маълумотлар берилади.
Тегишли ҳудуд маҳаллий бюджетидан ажратилган субсидиялар миқдори тугаган тақдирда 1 октябр ҳолатига етмасдан ҳам ўша ҳудуд учун субсидия қабул қилиш тўхтатилиши ҳақида бизга хабарномалар келиб турибди. Бизга маълумотлар тақдим қилиб борилиши керак. Улардаги тегишли параметрлардаги миқдор тугаганда ДХАга субсидия ажратиш тўғрисида мурожаатларни тўхтатиш ҳақида бизга мурожаат қилишлари керак.
– Ўтган йил субсидия ажратиш жараёнида 30 баллдан ошган, лекин субсидия ажратилмай қолганлардан бу йилга ўтганлари борми?
– Ўтган йилги амалиётимиздан келиб чиқиб айтишимиз мумкин, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида субсидия ажратиш тўғрисидаги аризалар муддатидан олдин ёпилди. Чунки ўша ҳудудларда ажратилган квота бўйича субсидия параметрлари тугаб қолди. Уларда кўплаб аризалар қолди ижтимоий мезонларга мувофиқ келса ҳам, уларнинг аризаларига бу йил ҳисобидан биринчи навбатда хабарномалар берилган.
– Ҳукумат қарори билан субсидия ажратишда номзодларни танлаб олишда уларга баҳо беришнинг мезонлари ҳам тасдиқланган эди. Ўтган бир йил мобайнида давлат хизматлари марказларига субсидия олиш учун мурожаат қилган, бироқ ижтимоий ҳолати ҳукумат қарори билан тасдиқланган мезонларда кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳам учрадими? Дейлик, фуқаро чиндан уй-жойга муҳтож, аммо мезонда унинг ҳолати акс эттирилмаган? Умуман, мана шундай ҳолатларда қандай йўл тутилади?
– Масалан, фуқароларимизда ҳақиқатан уй-жойни яхшилашга эҳтиёжи бор, лекин даромади ижтимоий мезонга тўғри келмайдиган ёки умуман бўлмаганлари бор, уй-жойни яхшилашга эҳтиёжи жуда катта. Шу ҳолатда фуқароларимиздан жуда кўп таклиф келади. Ойлик даромади бўлмаса ҳам учинчи шахсларнинг розилиги худди гаров таъминоти сифатида бошқа воситаларини ҳам ипотека кредитига субсидия бўйича киритишни таклиф қилади.
Бизда умуман даромади бўлмаган, уй-жойни яхшилашга эҳтиёжи жуда катта, бунда учинчи шахсларнинг розилиги худди гаров таъминоти сифатида уларнинг даромадлари ёки бошқа қимматликларни гаровга қўйишни ҳам таклиф қилишади. Ҳозирги тартиб бўйича бу мурожаатлар рад қилинади.
– Фуқароларнинг таклифларини юқори турувчи идораларга етказасизларми?
– Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори 2018 йил қабул қилинган бўлса, ҳозиргача унга икки марта ўзгариш киритилди. 5984-сонли президент фармонидан кейин 593-сонли ҳукумат қарори қабул қилинди ва субсидия ажратиш тартибига ўзгартишлар киритилди.
Фуқаролардан келиб тушган таклифларни таҳлил қилиб бориб, келиб чиқаётган муаммолар бўйича таклифларни мазкур тартибга бевосита масъул сифатида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бериб борамиз. Яқинда яна бир таклиф бердик.
Тасаввур қилинг, фуқароларимиз аризасида камчилик бўлди-да рад қилинди, сўнг шу йилнинг ўзида қайта ариза бера олмайди. Кейинги йилни кутиши керак. Лекин ижтимоий мезонларга тўғри келади, қандайдир ҳуқуқий билим етишмагани учун, тегишли маълумотнома илова қилинишини билмагани учун камчилик билан аризани юборган. Шу ҳолатда фуқаро аризаси рад қилинган бўлса, яна қайта ариза бериш имкониятини кўриб чиқяпмиз.
– Дейлик, фуқаро асли Ўзбекистоннинг бирор бир вилоятидан. Аммо айни пайтда Тошкент шаҳрида фаолият юритмоқда. Оилали, уй-жойга муҳтож. Бироқ пойтахтда пропискаси йўқ. Бундай вазиятда у субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиши керак? У Тошкент шаҳри ёки вилоятидан уй-жой олишга талабгор бўлиши мумкинми?
– Мазкур тартибда фуқароларимизга субсидия ажратилишида доимий яшаш жойи бўйича ажратилади. Нима учун бундай тартиб йўлга қўйилган? Биринчидан, бизда тегишли Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари, вилоят ҳокимликлари мавжуд.
Улар ўзларидаги бор маълумотлардан келиб чиқиб, тегишли маҳаллий бюджетдан субсидия ажратилишига маблағ тақсимлайди. Бутунлай экстерриториал тартибда йўлга қўйиладиган бўлса, Тошкент шаҳри ёки вилоятда бу нарса кўплаб аризалар келиб тушиши оқибатида улар субсидия ажратиб беришни таъминлай олмасликлари мумкин.
Жамшид Ниёзов суҳбатлашди.








